Хоразм вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази тўғрисида 2024 йил 6 ой якунига бўлган МАЪЛУМОТ

Хоразм  вилоят   ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш  маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 ноябрь 433-сонли,1997 йил 19 феврал 91-сонли қарорлари,   Хоразм вилоят Хокимининг 1997 йил 28 апрел №131 сонли карорига асосан ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 252-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қайта рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2021 йил “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Мурувват” ва “Саҳоват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги    ПФ-6195 Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги” ПҚ-5038-сон қарорига асосан  фаолият олиб бормоқда, Урганч  шахар   Муқимий  кўча   3  уйда    жойлашган,   150  ўринга   мўлжалланган. 
8-11-2024, 17:31
Ko'rishlar: 67
Sahifani chop etish