Неонатал интенсив ёрдам — Буюк ипак йўли чорраҳаларида

Пойтахтимизда “Неонатал интенсив ёрдам — Буюк ипак йўли чорраҳаларида” мавзуида I Халқаро неонатал илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.
Тадбирда юртимиз мутахассислари билан бирга АҚШ, Германия, Польша ва бошқа мамлакатларнинг етакчи олимлари ва шифокорлари иштирок этмоқда.
Ушбу нуфузли анжуман “IPOKRaTES Foundation” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилаётган бўлиб, бу тадбирнинг жаҳон миқёсидаги аҳамиятини кучайтиради.
Анжуман педиатрия ва неонатология соҳасида замонавий билимларни алмашиш, энг илғор амалиётларни маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ қилиш имконини беради.
13-04-2026, 17:14
Ko'rishlar: 5
Sahifani chop etish