Туркиялик мутахассислар иштирокида Хоразмда бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда

Туркиялик мутахассислар иштирокида Хоразмда бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан "Соғлом келажак" акцияси доирасида Туркиянинг нуфузли тиббиёт клиникаларидан жалб этилган малакали мутахассислар Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, эҳтиёжманд оила фарзандларини чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказдилар. 
Ушбу шифокорларнинг Ўзбекистонга саккизинчи маротаба келиши. Бундан аввал улар Фарғона, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларига ташриф буюриб, биринчи босқичда бемор болажонларни чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказган эдилар. Ўтган давр мобайнида улар томонидан қарийб 210 дан ортиқ мураккаб амалиётлар бажарилди.
Эътиборли жиҳати, ушбу хайрия акцияси Жамоат фонди томонидан тўлиқ молиялаштирилиб, аҳоли учун бепул тарзда амалга оширилмоқда.
Хоразм вилоятидада ҳам мурожаат қилувчилар сони анча кўп бўлди. 
Бугун  тиббий кўрикдан ўтказилган болалар  реабилитация қилиш ва кейинги босқичда операцияга тайёрлаш учун саралаб олинди. Эндиликда турли даражадаги мураккаб амалиётлар май ойида турк ва маҳаллий шифокорлар иштирокида ўтказилади. Бу эса ўз навбатида маҳаллий шифокорлар учун “маҳорат дарси” ҳам ҳисобланади.
Тиббий кўриклар эртага ҳам давом этади.
10-04-2026, 17:07
Sahifaga qaytish